“МЮ” агар Гризманни қўлга кирита олмаса, у ҳолда Агуэрони сотиб олади

7 май,2017, 15:14 364

“МЮ” агар Гризманни қўлга кирита олмаса, у ҳолда Агуэрони сотиб олади

“Манчестер Сити” клуби форварди Серхио Агуэро “Манчестер Юнайтед”нинг қизқишлар доирасидан жой олган.

The Times нашрининг маълум қилишича “қизил иблислар” бош мураббийи Жозе Моуриньо аргентиналик моҳир ҳужумчини ўз жамоасида кўришга қарши эмас. Таъкидлаш керакки, агар “МЮ” Гризманни сотиб ололмаса, у ҳолда айнан Агуэро манкуанликлар ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин.

Айтиш лозимки, Габриэл Жезус “шаҳарликлар” таркибига кириб келиб қўшилганидан сўнг Агуэро учун асосий таркибдан жой олиш сўроқ остида қолмоқда. Айни шу сабабли Агуэро ўз жамоасини ўзгартириш ниятида.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.