“МЮ” азалий рақибига футболчисини бермади

Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси “Манчестер Юнайтед”нинг асосий таркибига кира олмаётган Антони Марсьялга қизиқиш билдирмоқда.

Daily Star нашрининг маълум қилишича, “қизил иблислар” 21 ёшли футболчи бўйича “Тоттенхэм”дан тушган таклифни рад этган. Аввалроқ “МЮ” франциялик форвардни “Интер” ва “Вольфсбург”га ижарага бермаганди.

Қайд этиш керакки, Антони Марсьяль анчадан буён асосий таркибдан жой олишга қийналмоқда. Шунга қарамай, Жозе Моуриньо иқтидорлик футболчини қўйиб юборишни истамаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!