“МЮ” дарвозабони А Серияга қайтиши мумкин

1 май, 11:50 241

“МЮ” дарвозабони А Серияга қайтиши мумкин

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси дарвозабони Серхио Ромеро ўз фаолиятини яна Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

30 ёшли посбон аввал “Сампдория”да тўп сурган. Айни вақтда аргентиналик футболчига “Интер” қизиқиш билдирмоқда да. “Интер” Ромерога икки йиллик шартнома таклиф қилган ва дарвозабон Миландан уй сотиб олишга ҳам улгурди.

Ромеро жорий мавсум “МЮ”нинг барча мусобақаларида жами 14 ўйин ўтказган. Унинг манкунианликлар билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар давом этади.