МЮ етакчисидан айрилди

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни 2017 йилнинг охиригача жамоасига ёрдам беролмайди.

30 ёшли хавбек октябрь ойининг бошида Бельгия терма жамоаси сафида тиззасидан жарохат олган. “Челси”га қарши учрашувда бу жарохат мураккаблашган.

Эслатиб ўтамиз, Маруан “Ньюкасл”, “Базель” ва “Брайтон”га қарши учрашувларни тиззадаги оғриқ билан ўтқазган.

Мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, бельгиялик хавбек январь ойида “Юнайтед” сафига қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!