“МЮ” финалда кучли футболчисини майдонга тушира олади

19 май,2017, 21:05 725

“МЮ” финалда кучли  футболчисини майдонга тушира олади

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба Премьер лигада “Криста Пелас”(21 май) хамда 24 май куни “Аякс”га қарши кечадиган Европа лигаси финал ўйинида жамоасига ёрдам бера олади. Бу ҳақда “қизил иблислар”нинг португалиялик бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Бундан олдин француз футболчиси “Тоттенхэм” хамда “Саутгемптон”га қарши ўйинларда отасининг ўлими сабаб иштирок эта олмаган эди.

Қайд этиш жоиз, Польнинг отаси бундан бир неча кун илгари 79 ёшида узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этган эди.