“МЮ” финалдан қуруқ қолишига 3 метр қолганди (видео)

12 май, 08:18 657

“МЮ” финалдан қуруқ қолишига 3 метр қолганди (видео)

 

Европа Лигаси мусобақасининг ярим финал жавоб ўйинида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида “Сельта”ни қабул қилди.

Анча қизиқарли, курашларга бой кечган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди ва бу натижа “МЮ”ни финалга олиб чиқди.  Учрашув давомида ҳар икки жамоа футболчиси биттадан қизил карточка олди, майдонда жанжал юз берди.

Ўйиннинг қўшимча дақиқаларининг охирги сонияларида “Сельта” аъзоси Гвидетти деярли 3 метр масофадан бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. Натижада “қизил иблислар” финалга йўл олди.