"МЮ" футболчилари Террини олиб келиш таклифини билдиришди

4 июнь, 16:02 476

УЕФА Европа лигасидаги ғалабадан сўнг "Манчестер Юнайтед" футболчилари, мураббийлар штаби, жамоа ҳамкорлари ва хомийлари "Олд Траффорд"да йиғилишди.
Ушбу йиғилишда биринчи бўлиб ёзда жамоа таркибини қайси футболчилар орқали кучайтириш мумкинлиги муҳокама қилинди. Шундан сўнг кўпчилик "Атлетико"дан Антуан Гризманн ва "Эвертон"дан Ромелу Лукаку каби футболчиларни таркибга жалб этиш ҳақида фикр билдиришди. 
Эътиборлиси, футболчилар орасида таркибга яқинда "Челси" билан шартномаси тугаб, эркин агентга айланган тажрибали ҳимоячи Жон Террини қўшиб олиш таклифи ҳам киритилди.
Таъкидлаш керакки, айни дамда "МЮ"ни бошқараётган Жозе Моуриньо ўз вақтида Терри билан бирга 3 марта премьер-лигада ғолиб чиққан.