“МЮ” футболчиси “Эвертон”да тиббий кўрикдан ўтмоқда

Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Морган Шнайдерлинга “Эвертон” жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эдик. Олинган хабарларга кўра томонлар тез орада ўзаро шартнома имзолашади.

Manchester Evening News нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли футболчи Ливерпуль шаҳри жамоасида тиббий кўрикдан ўтмоқда. Берилган маълумотларга кўра франциялик хавбекнинг хизматларига “ирисчилар” бош мураббийи Рональд Куман шахсан қизиқиш билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Шнайдерлин ушбу мавсум премьер-лигада бор йўғи 3та учрашувда майдонга тушган ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!