“МЮ” футболчиси Испанияга йўл олиши кутилмоқда

13 июнь,2017, 09:25 353

“МЮ” футболчиси Испанияга йўл олиши кутилмоқда

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Аднан Янузай ўз фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

AS нашрининг хабар беришича, “Реал Сосьедад” бельгиялик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирган.  Манкунианлар футболчининг трансферидан 10 млн евро ишлаб олишни мақса қилган.

Қайд этиш керакки, ўтган мавсумни “Сандерленд” сафида ижара асосида ўтказган Аднан Янузайнинг “МЮ” билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача мўлжалланган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.