“МЮ” футболчиси Ла лига жамоасига ўтади

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Аднан Янузай “Реал Сосьедат” клубига ўтиши мумкин.

Сўнгги икки мавсум давомида “Сандерленд” хамда “Боруссия Дортмунд” жамоаларида ижарада юрган Янузайни сан-себастьянликлар 11 млн еврога сотиб олишмоқчи.

Трансфер шартларига кўра, “МЮ” Янузайни яқин уч йил ичида ортга қайтариш ҳуқуқига эга бўлиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!