“МЮ” футболчиси Хитой чемпионатида ўйнамоқчи

3 июнь, 21:50 309

“МЮ” футболчиси Хитой чемпионатида ўйнамоқчи

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Маруан Феллайни келажакда Хитой чемпионатида ўйнашга ҳам  тайёр эканлигини айтиб ўтди. Норасмий хабарларга қараганда, 29 ёшли футболчини ўз сафида кўришни бир қанча жамоалар исташмоқда.

“Хитойга ўтиш? Нега энди йўқ? Мен ҳозирда “Манчестер Юнайтед” футболчисиман. Аммо келажакда Хитой чемпионатида ўйнашим мумкинлигини яширмайман”, – деб бельгиялик футболчининг сўзларини келтириб ўтди VTM News.

Маълумот учун, Феллайни якунланган мавсумда “МЮ” сафида 47 та ўйин ўтказди ва 4 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси эса келгуси йилнинг ёзида ниҳоясига етади.