МЮ футболчиси мавсумни Ла Лигада ўтказадиган бўлди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Андреас Перейра фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттирадиган бўлди.

Аниқроғи, 21 ёшли бразилиялик футболчини “Валенсия” клуби 2018 йилнинг 30 июнига қадар ижарага олди. Бу ҳақда “кўршапалаклар” расмий сайти эълон қилди.

Маълумот учун, Перейра учун Ла Лига бегона эмас. Боиси, у ўтган мавсумни ижара асосида "Гранада" сафида ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!