"МЮ" ҳимоячиси жароҳат олиб, терма жамоа лагерини тарк этди

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Фил Жонс Англия терма жамоасининг бугунги машғулотларида жароҳат олди.
Англия терма жамоаси матбуот хизматининг хабар беришича 25 ёшли футболчининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Шундай қилиб Жонс терма жамоасининг яқинлашиб келаётган иккита халқаро учрашувларида майдонга туша олмайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси дастлаб 22 март куни Германия билан ўртоқлик ўйини ўтказса, кейинроқ 26 март куни ЖЧ-2018 саралаши доирасида Литва термасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!