"МЮ" иқтидори фаолиятини "Валенсия"да давом эттириши мумкин


“Валенсия” клуби ёзги трансферлар мавсумида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Андер Эррерани ўз сафига қўшиб олишни асосий мақсад қилган, дея хабар беради Express нашри.

Аввалроқ Эрререга “Барселона”га тайинланган бош мураббий Эрнесто Вальверде ҳам қизиқиш билдирган эди. 27 ёшли футболчи Англияда 2014 йилдан бери тўп суриб келмоқда.

У “МЮ” сафида жами 122 ўйинда 15 гол (22 пас)га муаллифлик қилган. Унинг трансфер нархи 28 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!