МЮ мухлислари учун нохуш хабар

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳимоячи Эрик Байи операция қилинишини айтиб ўтди.

“Байи операция столига ётади. Қарор қабул қилинган. У бутун мавсумни ўтказиб юборади,  дея олмайман. Аммо 2-3 ой майдонга туша олмаслиги аниқ”, – деб португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди клуб расмий “Twitter”и.

23 ёшли футболчи Кот-д’Ивуар терма жамоаси сафида октябр ойида жароҳат олган эди. Сўнгги бор Байи 5 ноябр санасида “Челси”га қарши баҳсда майдонга тушган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!