МЮ мухлислари учун яхши хабар: Байи сафга қайтди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Эрик Байи жароҳатидан батамом фориғ бўлишга яқин турибди.

Инглиз нашрларида ёзишларича, ивуарлик футболчи шу ҳафтадаёқ машғулотларга қайтади ва келгуси ҳафта ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида Испаниянинг “Севилья” клубига қарши ўтадиган учрашувда майдонга тушиши мумкин.

Маълумот учун, Байи 2017 йилнинг декабр ойида операция қилинган эди ва 2-3 ой майдонга қайтмаслиги айтилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!