МЮ мухлислари учун яхши хабар

21 октябрь,2017, 00:05 504

МЮ мухлислари учун яхши хабар

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Златан Ибрагимович жароҳатидан қутулишини кутаётганини айтиб ўтди.

“Златан шу ерда ва у ҳар куни шуғулланмоқда. У мен кутганимдек жуда ҳам шиддат билан тайёргарлик олиб бормоқда. Бироқ у менимча, яна бир ёки икки ҳафтадан сўнг сафга қайтади. Келинг, унга вақт берамиз ва у бизга керакли вақтда ёрдамга келади. У 2017 йилда ўйнайдими? Ха, бироқ бу фикр холос”, – деб айтиб ўтди португалиялик мутахассис.

Шунингдек, Маркус Рэшфорд 9-турда “Хаддерсфилд”га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олиши ма`лум бўлди. Илгарироқ, ёш форвард “Бенфика”га қарши баҳсда тиззасидаги жароҳати билан ўйнагани маълум бўлган эди.

Бундан ташқари, Моуриньо Поль Погбанинг қачон сафга қайтишини билмаслигини ҳам ма`лум қилди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.