"МЮ" нишонида янги футболчи пайдо бўлди

 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Хорватия ва Украина ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун Загребга келгани Иван Перишични "МЮ" га ўтишга кўндиришга уриниш дея баҳоланди. Бироқ, Жозенинг нишонида бошқа футболчи бўлгани ошкор бўлди.

Маълумотларга қараганда, Иван Перешич учун сўралган 60 миллион еврони "Манчестер Юнайтед" раҳбарлари қиммат, деб ҳисоблади ва эътиборини бошқа хорватиялик футболчи Марсело Брозовичга қаратди.

Брозовичнинг "Интер" билан шартномаси 2021 йилгача давом этади ва унинг трансфер нархи 50 миллион еврошга баҳоланган. Бироқ миланликлар ҳар доим ҳам асосий таркибдан жой олмаётган 24 ёшли футболчини арзонроқ нархга ҳам қўйиб юборади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!