МЮ ўтган мавсум рекорд даражада даромад кўрди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ўтган мавсум якунларига доир молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра “қизил иблислар” 2016/17 йилги мавсумда жами 581,2 миллион фунт фойда кўришган. Бу 2015/16 йилги мавсумдагидан деярли 66 миллионга кўп демакдир. Айтиш лозимки, жамоа раҳбарияти 2017/18 йилги мавсумни таҳминан 575-585 миллион фунт даромад билан якунлашни режа қилишмоқда.

Бундан ташқари МЮ ўтган мавсум жами 80,8 млн фунт соф даромад кўрган. Таққослаш учун, бу кўрсатгич 2015/16 йилги мавсумда 68,9 млн фунтни ташкил этган.

Ўтган давр мобайнида “Манчестер Юнайтед” аъзоларининг маоши жами ҳисобда 31,3 миллион фунтга оширилган ва айни дамда бу кўрсатгич 263,5 миллионни ташкил қилади. Бу борада манкуанликлар АПЛда яққол етакчи ҳисобланишади.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоа ўтган мавсум жами 3та мусобақада (Европа лигаси, Англия лига кубоги ҳамда Англия суперкубоги) ғолиб чиқишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!