"МЮ" ўйинчилари Роналдиньодан ўч олмоқчи бўлишгани фош бўлди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз жамоадошлари "Барселона"ни танлаган бразилиялик футбол юлдузи Роналдиньодан ўч олиш учун унинг оёқларига тепишганини тан олди.

- Роналдиньо "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин турган бўлса-да, "Барселона"ни танлаган эди, - дейди Пол Скоулз. - Биз ўша йили "Барселона" билан ўртоқлик ўйинини ўтказишимиз керак эди. Жамоадошлари ўйин давомида Роналдиньонинг оёғига тепишга келишиб олишди. Лекин ўйин давомида унга яқинлашиб бўлмади. Чунки Роналдиньо зўр футболчи эди.

ПСЖ футболчиси ҳисобланган Роналдиньо 2003-2004 йилги мавсум олдидан "Барселона"га кўчиб ўтган эди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!