“МЮ” ўз сафига “Наполи” етакчисини қўшиб олмоқчи

23 апрель, 18:04 246

“МЮ” ўз сафига “Наполи” етакчисини қўшиб олмоқчи


Италия матбуотнинг ёзишича, “Наполи” Дрис Мертенс фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, инглиз клуби футболчига йилига 4.5 млн евро маошлик таклиф юборган. “Наполи” 29 ёшли футболчиси учун 30 млн евро олишни режалаштирган.

Мертенснинг неаполликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йил ёзига қадар мўлжалланган ва томонлар уни узайтириш борасида бир қарорга кела олмаётир.