"МЮ" қандай бўлмасин Неймарни қўлга киритмоқчи

28 апрель, 22:00 623

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ёзги трансфер даврида "Барселона" ҳужумчиси Неймарни сотиб олишга жиддий бел боғлаган.
Жамоанинг асосий ҳужумчиси Златан Ибрагимович узоқ муддатга сафдан чиққанидан сўнг манкуанликлар ўз ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирган. Daily Record нашрининг хабар беришича "МЮ" ҳали Неймарга расмий таклиф билан мурожаат қилмаган, аммо "қизил иблислар" бразилиялик футболчини қўлга киритиш учун каталонияликларга шартномада қайд этилган товон пулини тўлашга тайёр. Айтиш лозимки гап 200 млн евро атрофида кетмоқда.
Бундан ташқари "МЮ" 25 ёшли футболчининг маош борасидаги ҳар қандай ҳохишини ижобат қилишга тайёр. Неймарнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.