"МЮ" қандай ўйнашни "Ливерпуль"дан ўргансин!

9 апрель,2017, 09:09 892

 

Футболчилар трансферига катта харажат қилаётган "Манчестер Юнайтед" жорий мавсумда чемпионлик учун кураша олмади ва қолаверса, Европа чемпионлар лигасидан ҳам қуруқ қолиши мумкин.

Жамоанинг собиқ юлдузи Райан Гиггз "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньога қандай ўйнашни "Ливерпуль"дан ўрганишни маслаҳат берди.

- "МЮ"нинг муаммоси Златан Иброҳимовичнинг келаси мавсум жамоада қолиши ёкин кетишини ҳал қилишда эмас, - деди Райан Гиггз. - Муаммо бошқа футболчилар гол урмаётганида. Футболчилада битта футболчи билан чекланиб бўлмайди. Мен ўйнаган давримда Бекхэм ва Скоулз билан бир мавсумда 7-8 тадан гол урганмиз. Бу голларга тўрт нафар ҳужумчимиз киритган тўпларни қўшинг.

"Лестер" ўтган мавсум қандай ўйнади? ВАрди жуда кўп гол урди. Лекин ярим ҳимоячи Маҳрез ҳам 17 та тўп киритди. "Мю" қандай ўйнашни "Ливерпуль"дан ўргансин. Уларда 20 та гол урадиган яққол ҳужумчи йўқ. Лекин "Ливерпуль" голларини турли амплуа вакиллари урмоқда.

Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"га келгач, Райан Гиггзни клубни тарк этишга мажбур қилганди.

SPORTS.uz