
"МЮ" сафарда "Сандерленд"ни ишончли тарзда мағлуб этди
Бундан бир неча дақиқа олдин Англия премьер-лигасининг 32-туридан ўрин олган "Сандерленд" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари баҳси ўз якунига етди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувда Жозе Моуриньо шогирдлари гарчи сафарда ўйнаганликларига қарамай рақибини 3:0 ҳисобида ишончли тарзда енгди. Ўйиндаги голларга 30' Златан Ибрагимович (0:1), 46' Генрих Мхитарян (0:2) ва 89' Маркус Рэшфордлар (0:3) муаллифлик қилишди.
«Сандерленд» - «Манчестер Юнайтед» - 0:3 (0:1)
Голлар: Ибрагимович 30, Мхитарян 46, Рэшфорд 89.
«Сандерленд»: Пикфорд, Коне, Овьедо (Манкильо 39), Жонс, Денайер, Ндонг, Кэттермоул (Борини 66), Родуэлл, Ларссон, Аничебе, Дефо.
«Манчестер Юнайтед»: Ромеро, Байи, Шоу (Блинд 61), Дармиан, Рохо, Феллаини, Погба, Эррера, Мхитарян (Марсьяль 78), Лингард (Рэшфорд 64), Ибрагимович.
Огоҳлантиришлар: Шоу 15, Лингард 64, Феллаини 79, Марсьяль 82, Ндонг 85, Дармиан 90+2.
Четлатиш: Ларссон 43.
Фикрлар