"МЮ" супердарвозабон билан музокара бошлади

 

 

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ёзги мавсумда жамоани кучайтириш учун бир неча йирик трансферларни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда ва бу борада катта миқдорди харажат қилишга ҳам рози.

Жозе Моуриньо майдоннинг ҳар бир чизиғини кучайтириш истагида. Хусусан, жамоа дарвозасини ишончли қўриқлаётган Давид де Хеа "Реал"га ўтиши ҳақидаги гап-сўзлар келиб чиққандан кейин "Манчестер Юнайтед" янги дарвозабон қидира бошлади.

Ҳозир манчестерликлар "Милан" билан шартномасини узайтирмаётган Жанлуижи Доннарумма билан музокарани бошлади. Италия терма жамоаси келажаги ҳисобланган дарврозабоннинг агенти Мино Райола Доннарумма "Милан"дан кучли жамоада ўйнаши кераклигини таъкидламоқда ва манчестерликлар билан музокарага бошчилик қилмоқда.

"Манчестер Юнайтед" ушбу трансфер учун 50 миллион евро беришга тайёр. Шунингдек, дарвозабоннинг ўзига йилига 3 миллион евро маош ажратишини ҳам маълум қилган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!