“МЮ” супертўпурар оляпти

10 март,2017, 13:00 849

“МЮ” супертўпурар оляпти

 

Англия чемпионатида чемпионлик учун курашга қўшилолмаган “Манчестер Юнайтед” ёзда ҳужум чизиғини кучайтиришга қарор қилди. Албатта, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзининг дўсти Златан Иброҳимовичга ишонган ҳолда унинг ёнига яна бир тўпурар олишни режалаштирган.

Айни пайтда “МЮ” раҳбарлари “Наполи” ҳужумчиси Дрис Мертенсга эътибор қаратмоқда. 29 ёшли футболчи “Манчестер Юнайтед” вакиллари билан Неапол шаҳрида кўришиб, икки соат давомда мунозара олиб борди.

“Наполи” жамоаси  билан 2018 йилгача давом этадиган шартномага эга бўлган ҳужумчи жорий мавсумда 23 та гол урди.

SPORTS.uz