“МЮ” супертўпурардан айрилади ёхуд Иброҳимович “Лос-Анжелес Гэлакси”га ўтади

16 март, 09:20 442

“МЮ” супертўпурардан айрилади ёхуд Иброҳимович “Лос-Анжелес Гэлакси”га ўтади

 

“Манчестер Юнайтед”нинг асосий тўпурарига айланган швециялик ҳужумчи Златан Иброҳимовичнинг жамоадаги келажаги ноаниқ ҳолатге келиб қолди. Ҳозирги шароитда Златан яна бир йил Манчестерда қолиш имконига эга. Бундан ташқари, клуб раҳбарияти тўпурарга алоҳида икки йиллик шартнома таклиф қилиш ниятида.

Бироқ, Златан Иброҳимовичнинг уддабурон агенти Мино Райола АҚШнинг “Лос-Анжелес Гэлакси” клуби билан музокарага киришди. Бу клуб Златанни МЛСда тарихида энг катта маош оладиган футболчига айлантиришни ваъда қилган. Агар томонлар бир тўхтамга келса, Иброҳимович АҚШни забт  этгани кетади.

Златан Иброҳимович Хитой клубларидан йиллик маоши 30 миллион евро ваъда қилинган таклифлар олди. Бироқ, қайсар тўпурар Хитой Суперлигаси унинг мавқеига тўғри келмаслигини айтиб, рад жавобини берди.

SPORTS.uz