“МЮ” устози энг сердаромад мураббийга айланди

28 март,2017, 08:49 623

“МЮ” устози энг сердаромад мураббийга айланди

 

France Football нашри 2016/17 йилги (жорий) мавсумда энг кўп даромад топган футбол мураббийлари рейтингини эълон қилди. Рўйхат мураббийларинг маоши, бонуслари ва рекламадан тушадиган даромадини инобатга олган ҳолда тузилган.

Жорий мавсумда 28 миллион евро ишлашга улгурган “Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи – португалиялик Жозе Моуриньо энг сердаромад мураббийлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаб олди.

Иккинчи ўрин Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2018 саралашидаги рақиби – Хитой термасини бошқараётган италиялик мутахассис Марчелло Липии эгаллади. Кучли учликдан “ПСЖ”нинг собиқ устози Лоран Блан эгаллади.

1. Жозе Моуринью («Манчестер Юнайтед») – 28 млн евро

2. Марчелло Липпи (Хитой МТЖ) – 23 млн евро

3. Лоран Блан («ПСЖ» собиқ бош мураббийи, ҳозирда ишсиз) – 20 млн евро

4. Карло Анчелотти («Бавария») – 15,8 млн евро

5. Хосеп Гваридиола («Манчестер Сити») – 14,5 млн евро

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.