"МЮ" ва "Арсенал"га Зиданга ёқмаган футболчи керак

 
 
"Реал" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иско  асосий таркиб учун рақобатда Тони Кроос, Лука Модрич ва Хамес Родригесга имкониятни бой бериб қўйди. Жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам бу футболчига жуда катта ишонч билан қараётгани йўқ.
 
Шу боис истеъдодли футболчи ўз кучини бошқа чемпионатларда синаб кўришга қарор қилган. Айни пайтда "Арсенал" 20 миллион евро эвазига Искони Лондонга олиб келмоқчи. Бироқ мадридликлар Иско учун 30 миллион евро талаб қилмоқда.
 
Ўз ўрнида Жозе Моуриньо ҳам Искони "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи. Португалиялик мутахассис Уэйн Рунининг ўрнига ярим ҳимояда узоқ вақт тўп суришга қодир ёш, тезкор ва бақувват футболчи қидирмоқди.
 
Жорий мавсумда Иско Испания чемпионатида 12 та учрашувда майдонга тушди ва иккита гол урди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!