МЮ ва "Барселона" афсоналари ўзаро дуранг ўйнашди

Манчестердаги “Олд Траффорд” стадионида “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” жамоалари афсоналари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди. “Қизил иблислар” сафида Рууд ван Нистелрой ва Дэнни Уэбберлар гол киритди. Каталонияликлардан эса Луис Гарсия хамда Гаиска Мендьеталар ўз номларини таблога ёздириб қўйди.

Учрашув Манчестер(22 май) ва Каталония(17 август)даги теракт қурбонларини ёд этиш билан бошланди. Жамоалар бир дақиқалик сукут сақлашди. Футболчилар Манчестер ва Каталония ёзуви туширилган қора рангли тасмалар таққан холда майдонга тушишди.

Ушбу учрашувдан тўпланган маблағ эса хайрия ишларига сарф этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!