“МЮ” ва “Ливерпуль” Фабрегас учун курашга қўшилди

4 май,2017, 13:20 348

“МЮ” ва “Ливерпуль” Фабрегас учун курашга қўшилди


Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас АПЛ клубларидан бирига 30 млн фунт эвазига қўйиб юборишга тайёр, дея хабар беради Daily Mail нашри.

Маълум бўлишича, испаниялик футболчига иккита янги даъвогар жамоа “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари 30 ёшли футболчини ўз сафида “Милан”, “Интер”, “Атлетико” ва “Марсель” клублари ҳам кўришни истамоқда.

Фабрегаснинг лондонликлар билан тузган шартномаси 2019 йил ёзида якунига етади. Фабрегас “Челси”га 2014 йил ёзда “Барселона”дан ўтган эди.