"МЮ" ва "Ливерпуль" бир футболчи учун курашмоқда

10 июнь,2017, 09:45 477

Лиссабоннинг “Спортинг” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Желсон Мартинш иккита инглиз клубининг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Хабарларга қараганда “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” 22 ёшли Португалия терма жамоаси футболчисини ўз сафида кўришни истамоқда. Таъкидлаш керакки, Мартиншнинг ихтиёрий трансфер нарҳи 53 млн еврони ташкил этади. Аммо, лиссабонликлар уни 45 млн еврога ҳам сотиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Желсон Мартинш якунланган мавсум Португалия чемпионатининг 32та баҳсида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Диққат! Мората "Олд траффорд" томон йўлга чиқмоқда

“Герта” “МЮ”нинг қайдномасига киритилмаган Златанни твиттер орқали жамоага таклиф қилди