МЮ январда "Тоттенхэм"га таклиф билан чиқмоқчи

18 ноябрь,2017, 11:50 211

МЮ январда

«Манчестер Юнайтед»  клуби қишда «Тоттенхэм» ҳимоячиси Дэнни Роузни қўлга киритишга яна бир бор уриниб кўрмоқчи. Айтиш керакки, манкуанликлар ушбу футболчини кўпдан буён кузатиб келишмоқда ва айнан 2018 йилнинг бошида унинг трансфери борасида музокараларни бошлашмоқчи.

Роуз The Sun нашрига берган интервьюсида совринлар учун курашадиган жамоадан яхши таклиф бўлса, “Тоттенхэм”дан кетишга тайёр эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди. Шу боис Жозе Моуринью 27 ёшли англиялик футболчини МЮ сафида АПЛда ғолиб чиқишга ишонтириб, уни кўндирмоқчи. Бироқ, “шпорлар” раҳбари Дэниел Леви жамоанинг етакчи футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас.