"МЮ" ёзда "Арсенал" футболчиларини сотиб олишга уриниб кўрмоқчи

29 март, 16:45 454

Лондоннинг “Арсенал” клуби футболчилари Месут Ўзил ва Алекс Окслейд-Чемберлен "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “қизил иблислар”  ҳар иккала футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида қўлга киритишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Месут Озил ва Алекс Окслейд-Чемберленнинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз якунига етади.