МЮ ёзда "Челси"нинг яна бир етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ёзги трансферлар даврида "Челси" вингери Виллианни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Sky Sports тарқатган хабарга қараганда бразилиялик истеъдод соҳибини манкуанликлар бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг шахсан ўзи кўришни истамоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, Моуринью ва Виллиан ўз вақтида “Челси”да бирга фаолият олиб боришган. Унинг трансфери МЮга таҳминан 60 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Виллиан жорий мавсум АПЛда жами 29та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум аввалида "Челси" ярим ҳимоячиси Неманья Матич ҳам "Маняестер Юнайтед" сафига ўтиб кетган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!