МЮ ёзда “Интер” футболчисини сотиб олади

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Иван Перишичга қизиқишни давом эттирмоқда.

“La Gazetta dello Sport” хабарига кўра”, манкунианлар келгуси ёзда 28 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Унинг трансфер суммаси 54 млн фунтга баҳоланмоқда. Бироқ Перишич бундан бир муддат илгари “нерадзуррилар” билан шартномасини 2022 йилга қадар узайтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!