МЮ ёзда "Реал"га ўтиб кетиши мумкин бўлган дарвозабонига "Барселона"дан ўринбосар топди

Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўа "қизил иблислар" ёзда ўзларининг асосий дарвозабони ҳисобланган Давид де Хеани “Реал”га ўтиб кетишидан чўчишмоқда. Бордию ушбу ҳолат юз берадиган бўлса, МЮ ўз дарвозасини айнан немис посбонига ишониб топширмоқчи.

Қайд этиш лозимки, ўз навбатида каталонияликлар ҳам тажрибали дарвозабонини қўйиб юбормоқчи эмас. Қолаверса, Тер Штегеннинг товон пули 180 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!