“МЮ”да порлаган юлдуз Кейнга Манчестерга бормасликни тайинлади

11 март, 21:40 594

“МЮ”да порлаган юлдуз Кейнга Манчестерга бормасликни тайинлади

 

 

Ўз вақтида “Тоттенхэм” ва “Манчестер Юнайтед” таркибида порлаган ҳужумчи Тедди Шерингем яқин келажакда “Тоттенхэм” Лондоннинг энг кучли клуби мақомини олишини башорат қилди ва жамоанинг етакчи ўйинчиларига ақлли фикрларини айтди.

- Ҳозир “Тоттенхэм” энг кучли пайтига яқинлашмоқда, - деди Тедди Шерингем. – Ҳарри Кейннинг “Манчестер Юнайтед”га ўтишига ҳожат йўқ. Агар сенинг атрофингда жамоа шакллантирилаётган бўлса, “МЮ”, “Реал” ёки “Барселона”да нима бор?

Шунингдек, Тедди Шерингем “Тоттенхэм”нинг яна бир етакчиси Деле Аллига ҳам ўз жамоасида қолиб, соврин ютишга ҳаракат қилишни маслаҳат берди.

SPORTS.uz