“МЮ”дан кутилмаган қарор

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси раҳбарияти дарвозабон Давид Де Хеани “Реал”га сотиш борасида таклифларни кўриб чиқмоқчи.

Инглиз нашрларининг маълум қилишича, “МЮ” испаниялик посбон бўйича “Реал” билан музокара бошлашга тайёр. Манкунианлар Де Хеани сотиб юборса, ижара асосида “Торино”да ўйнаётган “Манчестер Сити” посбони Жо Хартни клубга таклиф қилади.

Маълумот учун, Давид Де Хеа 2015 йилнинг ёзги трансфери охирги кунида техник сабабларга кўра “Реал”га ўтолмай қолганди. Шундан сўнг дарвозабон “МЮ” билан 2019 йилга қадар давом этадиган янги шартнома тузган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!