"МЮ"дан супертрансфер ёхуд Моуриньо Неймарни шахсан ўзи олиб келадиган бўлди

 

"Манчестер Юнайтед" ёзда яна бир супертрансферни амалга оширишга қарор қилди. Манчестерликлар бразилиялик ҳужумчи Неймарни олиб келиш учун унинг шартномасида белгиланган 200 миллион еврони тўлашга рози бўлди.

Жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо Неймарни "Манчестер Юнайтйтед"га кўчиб ўтиш учун шахсан ўзи кўндиришини маълум қилди. Англияликлар Неймарга турли бонус ва устамалардан ташқари 25 миллион евро тўлашга ҳам ваъда бермоқда.

Яқинда Англия премьер-лигасига ўтиш нияти борлигини таъкидлаган Неймар жорий мавсумда "Барселона" таркибида 32 та учрашувда 14 та гол урди ва 23 та голли пас узатди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!