“МЮ”га “Челси” футболчиси керак


“Манчестер Юнайтед” клуби “Челси” ярим ҳимоячиси Неманья Матични ўз сафига қўшиб олиши мумкин. 28 ёшли сербиялик футболчини “МЮ”га Жозе Моуриньо олиб келишни истамоқда.

Шунингдек, “МЮ” “Тоттенхэм”дан Эрик Дайерни таркиб қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бироқ манкунианликлар “тақачилар” билан музокаралар олиб бориш қийин эканлиги сабабли, кўпроқ Матич номзодига тўхталмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!