"МЮ"га керак бўлмай қолган Ибрагимович "Милан"га қайтиши мумкин

Швециялик машхур ҳужумчи Златан Ибрагимович “Милан” футболчисига айланиши мумкин.

36 ёшли футболчининг агенти Мино Райола Залатанни “россонерилар” билан келиша олмаётган мижози Жанлуижи Доннарумма шартномасининг бир қисми сифатида қўлламоқчи. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Ибрагимович жиддий жароҳат олганидан сўнг, у билан келишувни узайтиришни истамаган эди.

Маълумот учун, “Милан” Златан учун бегона эмас. Боиси, у 2010-2012 йилларда айнан “россонерилар” шарафини ҳимоя қилган. У ўша даврда 85та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 56та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!