"МЮ"га керак бўлмай қолган футболчи "Тоттенхэм" либосини кийиши мумкин

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши деярли аниқ бўлиб улгурган Крис Смоллингни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

27 ёшли Англия терма жамоаси аъзоси якунланган мавсум “қизил иблислар” сафида жами 36та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг трансфер қиймати эса 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумотларга кўра Смоллинг “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдираётган “шпорлар” ҳимоячиси Эрик Дайер трансферининг бир қисмига айланиши мумкин. Ўз навбатида лондонликлар 23 ёшли футболчисини 57 млн еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, манкуанликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо Смоллингни ўзининг янги мавсумдаги режаларига киритмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!