“МЮ”ни ҳимоя қилган футболчи “Лестер”га ўтиши мумкин

 

“Манчестер Юнайтед” жамоасининг собиқ ҳимоячиси, айни вақтда “Вест Бромвич” аъзоси Жонни Эванс ўз фаолиятини “Лестер”да давом эттириш мумкин.

Mirror нашрининг хабар қилишича, “Лестер” 29 ёшли Шимолий ирландиялик футболчи учун 23 миллион фунт таклиф қилди. Аввалроқ, “Вест Бромвич” “тулкилар“нинг 10 миллион фунтга тенг таклифини рад этган эди.

Маълумот учуе, Жонни Эвансга, шунингдек, “Манчестер Сити” клуби ҳам қизиқиш билдиришда давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!