"МЮ"ни тарк этадиган яна бир футболчи номи маълум бўлди

20 март, 19:45 716

 

Жозе Моуриньо ўтган йили ёзда "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилиб олганидан буён таркибни шакллантиришга катта эътибор қаратмоқда. Португалиялик мутахассис ўзи келгунча асосий таркиб ўйинчиси бўлган айрим футболчилар, хатто катта сумма эвазига олиб келинганв а энг иқтидорли дея таърифланган чарм тўп усталарини ҳам жамоадан кетказиб юбормоқда.

Яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар мавсумида истеъдодли ҳимоячи Люк Шоу ҳам ўзига янги жамоа топадиган бўлди. 21 ёшли ҳимоячига Моуриньо етарлича ўйин амалиёти бермаяпти.

Айни пайтда Шоуга "Сток Сики", "Саутгемптон", "Кристал Пэлас" ва "Ньюкасл" каби клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Манчестер Юнайтед" Люк Шоуни 2014 йили "Саутгемптон"дан 32 миллион фунт эвазига олиб келган эди.

SPORTS.uz