"МЮ"нинг "Олд Траффорд"даги мағлубиятсиз серияси барҳам топди

 

Англия чемпионати 16-турида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида “Манчестер Сити” футболчиларини қабул қилиб, 1:2 ҳисобида енгилди.

Мазкур мағлубиятдан кейин “МЮ”нинг “Олд Траффорд”даги 40 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди.

Эътиборли томони шундаки, “МЮ” бунгача охирги марта, яъни 2016 йилнинг 10 сентябрь куни айнан “Манчестер Сити”дан ўз уйида мағлубият қабул қилиб олганди. "шаҳарликлар" "Олд Траффорд"да 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!