"МЮ"нинг кейинги сардори ким бўлади?

7 апрель, 08:20 588

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби афсоналаридан бири Брайан Робсон “қизил иблислар” ярим ҳимоячиси Поль Погбани жамоанинг кейингги сардори бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

“Жамоанинг кейингги сардори ким бўлишини Жозе Моуриньо ҳал қилади. Аммо, менинг назаримда Погба бунга лойиқ. У чинданам юракдан ўйнайди. Поль дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячисларидан, албатта, агар энг яхшиси бўлмаса.

У ривожланишда давом этади ва келажакда “Манчестер Юнайтед”нинг ҳақиқий етакчисига айланади”, - дейди Робсон  Goal нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 24 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум Англия премьер-лигасида 26та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.