“МЮ”нинг собиқ дарвозабони “Бёрнли”га ўтди

Англиянинг “Бёрнли” клуби “Манчестер Юнайтед” жамоаси собиқ дарвозабони Андерс Линдегорни ўз сафига қўшиб олди. 33 ёшли даниялик футболчи  эркин агент сифатида янги жамоа таркибига келиб қўшилди. У 1 июль куни “Престон Норт Энд”ни тарк этган эди.

Линдегор 2011-2015 йиллардан “МЮ” шарафини ҳимоя қилган, аммо етарли ўйин амалиётига эга бўлмаганлиги учун жамоани тарк этган. “Бёрнли” уни жароҳат олиб вақтинчалик сафдан чиққан жамоанинг асосий даврозабони Том Хитон ўрнига таклиф қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!