МЮнинг собиқ футболчиси фаолиятини Хиндистонда давом эттиради

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси собиқ ҳимоячиси Уэс Браун фаолиятини Хиндистонда давом эттирадиган бўлди.

37 ёшли англиялик футболчи Хиндистон Супер лигасида иштирок этадиган “Керала Бластерс” жамоаси сафида тўп сурадиган бўлди.

Маълумот учун, Браун ўтган мавсум Чемпионшипда тўп  сурадиган “Блэкберн Роверс” жамоасида тўп сурган эди ва барча мусобақаларда жами 5 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол киритишнинг уддасидан чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!