“МЮ”нинг янги мавсум учун топширган қайдномасида Златанга жой тегмади

9 июнь,2017, 21:49 603

“МЮ”нинг янги мавсум учун топширган қайдномасида Златанга жой тегмади

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоасининг Англия Премьер лигаси янги мавсуми учун топширган қайдномасида Златан Ибрагимовичга жой тегмади. Бу ҳақда АПЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Премьер лиганинг барча жамоалари “келди-кетди”лардан сўнг ўзларининг қайдномаларини янгилашди. “МЮ”ниг янги қайдномасидан фақатгина Ибрагимовични тушириб қолдирди.

Илгарироқ, “қизил иблислар” Златангга янги шартнома таклиф қилиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Айни вақтда тиззасидаги жароҳатини даволатаётган Ибрагимович якунланган мавсумда Премьер лигада 28 ўйинда иштирок этди ва 17 та гол киритиб, 5 та голга ассистентлик қилди. Швед “МЮ” билан Англия Суперкубоги, Англия Лига кубогини қўлга киритди хамда Европа лигасида ғолиб бўлди.